Шрифт о'лчами: A A A
Рангли Сайт: A A A A
Ишонч телефонлари:
(+998 71)234-11-03
(+998 71)235-80-61
Бош саҳифа > Янгиликлар > ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида Сув Таъминоти ва Оқова сув тизимини Қуриш ва Тиклаш. (Фаза 1)”


Тошкент вилояти сув таъминоти тизимини лойиҳалаштириш ишларини бажариш учун қизиқиш билдириш

  “Ўзкоммунхизмат” агентлиги Осиё тараққиёт банки (ОТБ) лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида Сув Таъминоти ва Оқова сув тизимини Қуриш ва Тиклаш. (Фаза 1)” лойиҳаси бўйича лойиҳалаш ва тендер хужжатларини ишлаб чиқиш учун таклифлар қабул қилади

 Мукаммал лойиҳалаштириш хизматлари тахминан 2017 йил ноябрдан 2019 йил апрелгача, бу объектларнинг қурилиши бўйича муаллифлик назорати 2019 – 2021 йилларда бажарилиши талаб этилади.   

Хизматларнинг қисқача таърифи:

Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи ОТБнинг консультантлардан фойдаланиш қўлланмасига кўра компания ёки қўшма корхонани лойиҳа-смета ва тендер хужжатларини ишлаб чиқиш учун қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра лойиҳалаштириш фаолияти лицензия асосида амалга оширилади. Шунинг учун даъвогарлар Ўзбекистонда бундай хизмат кўрсатиш фоалияти учун лицензияга эга бўлишлари ёки лицензия олишлари шарт, ёки лицензияга эга Ўзбекистон корхонаси билан бирлашишлари керак.

Консультант барча тадқиқот ишларини (топо-геодезик, геологик ва бошқа тадқиқотларни) бажариши ва объектларни қуриш/тиклаш бўйича мукаммал лойиҳа-смета ва тендер хужжатларини ишлаб чиқиши керак.

Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи юқорида кўрсатилган хизматларни амалга ошишга қизиқиш билдирган корхоналарнинг таклифларини қабул қилади.

Консультант корхоналар юқоридаги хизматларни кўрсатишдаги малакаларини ва тажрибаларини  намойиш этувчи батафсил маълумотларни, шунингдек Марказий Осиё давлатларидаги тажрибалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари керак.

Компания ОТБга аъзо мамлакатлардан бўлиши ва сув таъминоти иншоотларини (насос станциялари, сув узатиш иншоотлари, сув қувурлари ва тармоқлари) лойиҳалашда камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиши керак ва лойиҳалаш бўйича Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларини билиши керак.

Таклифларни инглиз тилида 2017 йил 5 майдан кечиктирмай ОТБнинг веб-саҳифасида жойлаштириш ва қуйида кўрсатилган манзилга тақдим этилиш лозим.

 

“Ўзкоммунхизмат” агентлиги Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи 100035, Тошкент ш., Ниёзбек йўли кўчаси,1 уй, 716 хона.

телефон:235 26 78    

факс: 234 05 59     

e-mail: ­­­­­­­­­­­­­­­­­dssdp.pmu.uz@gmail.com  

қўшимча маълумотлар учун: 234 12 62

 

 

387 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech