Шрифт о'лчами: A A A
Рангли Сайт: A A A A
Ишонч телефонлари:
(+998 71)234-11-03
(+998 71)235-80-61
Бош саҳифа > Янгиликлар > “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар”


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш буйича Вазирлар Махкамаси Раёсати 2016 йил 10 майдаги 46-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон “Узкоммунхизмат” агентлиги томонидан “Коммунал хизмат курсатиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш буйича амалга ошириладиган чора - тадбирлар дастури”да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ўтказиш берилган.

Ўзбекистон “Ўзкоммунхизмат” агентлигида 2016 йил 24 август куни “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар”  мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди .

         Матбуот анжуманини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бу:

´   соҳага хорижий инвестицияларни жалб этишмақсади ва вазифаларини аҳолига тушунтириш;

´   хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали улардан  келгусида кутилаётган натижалар ҳақида аҳолини хабардор этиш;

´   хорижий инвестициялар  иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларсоҳада юзага келаётган муаммоларнинг ечимига қаратилган   фикр-мулоҳазаларни билдириш;

´   хорижий инвестициялар  иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларнатижасида энергия манбаларидан, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда аҳоли пунктлари санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қисми ҳақида аҳолини хабардор этиш;

Анжуманни “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар, эришилган натижалар ва истиқболдаги вазифалар” кириш сўзи билан“Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Бош директори  Илхом Махкамов Рустамович очиб бердилар.

Анжуман “Соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича бажарилган ишлар” номли мавзуси билан бошланиб, унда ҳозирги кунда қилинган ва режалаштирилаётган лойиҳалар бўйича, уларнинг кўринишлари акс эттирилган слайдлар ва қисқача изоҳлари ҳақида иштирокчиларга, Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хўжанов Азиз Мажидович маълумот бердилар. Анжуман якунида ходимлар ва мехмонлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

484 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech